Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистонда биржа биносига террорчилар ҳужум қилди
29.06.2020 15:08,  
90

Карачи шаҳридаги Покистон фонд биржаси биносига тўрт қуролли шахслар ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий GeoTV канали хабар бермоқда. Телеканал уларни террорчилар деб атади. Полиция ҳужум қилганлардан камида иккитасини ўлдиришга муваффақ бўлди.

Dunya News портали ёзишича, уч киши ҳалок бўлган: ҳужум қилганлардан икки нафари ва битта полиция ходими. Ҳужумчилар биржа биносининг асосий кириш қисмида гранатани портлатишди, шундан сўнг улар ўқ отиб, бинога кира бошладилар. Бино ичидаги одамлар орқа эшикдан эвакуация қилинган.

Атрофни полиция қуршаб олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари берган баёнотга кўра, хавфсизлик кучлари учта террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлишган, биттаси бинода қолиб, ўт очишда давом этмоқда. Reuters маҳаллий полицияга таяниб, тўрт жангари ўлдирилганини ёзмоқда, аммо бу ҳужумчилар гуруҳи бўлган-бўлмаганлиги номаълум. ГеоТВ маълумотларига кўра, камида тўрт соқчи ва битта полициячи ўлдирилган.

Маҳаллий Жанг нашрининг хабар беришича, ҳозир биржа биносида сапёрлар жамоаси ишламоқда. 

Биржа директори Абид Али Хабибнинг сўзларига кўра, ҳужумчилар автомобиллар тўхташ жойига бостириб киришган. Унинг таъкидлашича, ўқ овози эшитилгач, бинода ваҳима бошланган.

Покистон фонд биржасининг (PSX) асосий эгаси таркибида Шанхай молиявий фючерслар биржаси (CFFEX), Шанхай фонд биржаси (SSE) ва Шэньчжэнь фонд биржалари кирувчи Хитой биржалар консорциуми ҳисобланади. Йил бошида, инқироздан олдин, PSX'даги савдо ҳажми 50 миллиард доллардан ошар эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан