Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Полковникка 300 доллар пора берган шахс қўлга олинди
21.01.2020 18:02,  
659

Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 5-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник А.Бекмуратовга Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.И. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора тариқасида 1.200 АҚШ доллари пули таклиф қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.

15 январь куни фуқаро А.И. подполковник А.Бекмуратовга ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига таклиф қилган 1.200 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан