Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтда 20 та — Олой, Қўйлиқ, Фарҳод ва бошқа бозорлар сотилади
3.11.2021 08:43,  
162

“Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳасида вазирликлар, давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли бозорлардаги улушларни босқичма-босқич сотиш кўзда тутилган.

Шунингдек, бозорлар фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилади. Тадқиқот натижаларига кўра, улар аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича йўл хариталарини тайёрлайди.

Бундан ташқари, бозор ва савдо комплекслари бўйича давлат улушларини сотиш шарти сифатида уларни замонавий кўринишга келтириш, зарур инфратузилмани шакллантириш, уларда кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, деҳқон, фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш юзасидан талабларни ишлаб чиқади.

Қайд этилишича, комиссияларга бозорларни сотишга тайёрлаш ва уларни аукционга қўйишда кўмаклашиш мақсадида бозор ва савдо марказларини бошқариш бошқармаси ташкил этилади. Зарур ҳолларда бозорларни баҳолашга профессионал аудиторлар ва маслаҳатчилар жалб қилинади.

Қонун лойиҳасининг иловасида хусусийлаштириш режалаштирилаётган бозорлар ва савдо мажмуалари рўйхати келтирилган. Рўйхатга 61 та банд киритилган бўлиб, улардан 20 таси Тошкент шаҳрида.

Жумладан, Олой, Чилонзор, Юнусобод, Миробод, Қўйлиқ, Фарҳод бозорлари, Аския ва Эски-жува деҳқон бозорлари, шунингдек, Чилонзор, Чорсу, Ўрикзор ва Бек-тўпи савдо комплекси.

Шунингдек, фармон билан 12 та бозорни ёпиш кўзда тутилган. Улар Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги бозорлар.

Маълумот учун, муҳокама 16 ноябргача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан