Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича топшириқ берди
14.02.2020 09:44,  
212

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантириш, бунинг учун замонавий инфратузилма яратиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши АҚШда 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди.

Соҳа ривожига янада кенг шароит яратиш мақсадида IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйилди. Ҳозирда у ерда ахборот технологиялари соҳаси бўйича 350 та маҳаллий резидент-корхона фаолият юритиб, 4 мингта мутахассис ишламоқда. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “1 миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

2020-2024 йилларда 14 та ҳудудда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг филиалини ташкил этиб, резидентлар сонини 3 баробарга ошириш ва ходимлар сонини 40 мингтага етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида компьютер ва дастурлаш хизматлари ҳажми ҳам, экспорти ҳам анча ошади.

Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобил иловалар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат буюртмаси асосида соҳа ва тармоқлар учун зарур замонавий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Жаҳондаги тенденциялар билан ҳамқадам бўлиб, янги ишланмаларни ҳаётга фаол жорий этиш, етакчи технопарклар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан