Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент экотуризм ва ов туризмини ривожлантириш кераклигини айтди
4.09.2020 17:26,  
178

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Иқтисодиётнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади.

Шунинг учун ҳам охирги уч йилда бу соҳани жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатимиз ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди.

Шунингдек, ўрмонлар сайёҳлар учун ҳам қизиқ эканлиги айтилди.

"Ўтган йили экотуризм ва ов туризмидан жами 1 миллиард сўм тушган. Лекин бу кам. Бўстонлиқ туманидаги янги тизим ўрмон ҳудудларида туризмни ривожлантириш бўйича жуда катта захиралар мавжудлигини кўрсатди. Мисол учун, «Бурчмулла» ўрмон хўжалигида хусусий шериклик асосида 300 ўринли экотуризм маскани барпо этилмоқда.

Шундай имкониятларни ишга солиб, келгуси йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10-15 бараварга ошириш мумкинлиги таъкидланди. Шаҳрисабз, Китоб, Бойсун, Боботоғ, Зомин, Бахмал, Оҳангарон, Бекобод, Далварзин, Поп, Қўқон, Қозоқдарё ўрмон ва ов хўжаликларида туризм масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди" - президент матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан