Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди
17.06.2021 12:40,  
316

«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача:

  • Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади;
  • республикадаги ҳар қандай бино ва иншоотларнинг мулкдори ёки эгаси тўғрисидаги маълумотлар, мазкур бино ва иншоотларнинг манзилини киритиш орқали билиш электрон интерактив хизмати ишга туширилади;
  • «автомобиль тарихи» тўғрисидаги маълумотлар, автомототранспортлар бериладиган рўйхатдан ўтказиш миллий давлат рақами белгилари, автотранспортлар рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларининг серия ҳамда рақамини киритиш ва ҳақ тўлаш орқали аниқлаш электрон интерактив хизмати ишга туширилади.

2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
  • мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни «Mening fikrim» веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

Фармонга кўра, «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 декабрдан:

  • йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;

қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:

 Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;

тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан