Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Гулистонда Сардоба сув омбори аварияси юзасидан йиғилиш ўтказди
2.05.2020 20:34,  
705

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Гулистон шаҳрида мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Сардоба сув омбори тўғонининг кутилмаганда очилиши ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, тегишли хулосалар чиқарилди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Олижаноб ва меҳр-оқибатли халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, Сирдарёга озиқ-овқат, иссиқ кийим-бош ва бошқа зарур маҳсулотлар юкланган кўмак карвонларини юбормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан