Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади
17.06.2020 13:09,  
90

Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сабаби - юзага келган пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунингдек, Агентлик ҳамкори – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатимизга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги.

Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.

Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан