Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Мирзиёев Ли Куан Юни ортда қолдирдими?
23.01.2020 11:01,  
3135

Парламентда Миллий Тикланиш раҳбари Алишер Қодиров Президент Шавкат Мирзиёевга Сингапур давлат раҳбари Ли Куан Ю дан ҳам ўтиб кетганини айтган. Сайловолди кампаниясида Миллий Тикланишга хайрихоҳ бўлганимни яширмадим. Лекин партияга тарафкашлик бошқа нарса, шахснинг фикри бошқа нарсалигини унутмаслик керак. Балки шу гапни гапирмаслик керакмиди? Ёки Ли Куан Юни эслатиш орқали бир нимага шама қилиндими, бунисини билмадим.

Айримлар Ли Куан Ю кимлигини билмасликлари мумкин. Озгина Сингапурга саёҳат қиламиз. Эслатиб ўтамиз, Сингапур ҳозирда дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири. Бизнинг мамлакат мустақилликка эришганида Сингапур дунёнинг энг қашшоқ давлатлари қаторида эди.

Кичиккина мамлакат - Сингапур аҳолиси 30 йил олдин қашшоқликда яшаган. Сиёсатчи Ли Куан Ю ўзгаришга олиб келди ва унинг саъй-ҳаракатлари туфайли камбағал мамлакат дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига айланди.

Порахўрлик ва қариндошлик кўплаб бюрократик тизимларнинг офати деб ҳисоблаган Ли Куан Ю. "Коррупцияни йўқ қилиш учун шафқатсиз бўлиш керак, агар қариндошлар ва танишларингиз ҳам пора олсалар, уларни панжара ортига юборишга тайёр бўлишингиз керак", деб ёзади ўз китобида.

Ли Куан Ю ҳеч кимни аямаган. Кечириб ўтирмаган. Бир неча вазир порахўрлик учун қамоқхонага ташланган. Ҳатто кўп йиллар давомида озодликдан маҳрум қилинганлардан бири давлат раҳбарининг яқин дўсти эди.

Бугунги кунда Сингапур амалдорлари бойлик васвасасига қарши туриш ва ўз мавқеини суиистеъмол қилмаслик учун етарлича катта маош олишмоқда.

Сингапурдаги мустақил ОАВ ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айланиб бўлди. Ҳозирги кунда журналистлар амалдорлар, уларнинг оилалари ва дўстларининг турмуш тарзи, даромадлари ва харажатларини диққат билан кузатмоқдалар. Кўпинча журналистлар амалдорнинг ўз моддий имкониятларидан ортиқроқ яшашларига эътибор беришган. Виждонсиз ходим нафақат лавозимидан ва имтиёзларидан маҳрум бўлиши, балки қамоқхонага тушгандан кейин ҳам юз минг долларлаб катта жарима тўлашган. Шундан кейин ҳам бир тийинсиз қолиш хавфи бор эди.

“Коррупцияга қарши курашмоқчимисиз? Учта дўстингизни қамоқа тиқишдан бошланг. Бунинг сабабини сиз аниқ биласиз ва улар ҳам бунинг сабабини билишади" каби сўзлар Сингапур халқининг отасига тегишлидир.

Миллат отаси Ли Куан Юнинг сўзларига кўра, унинг олдида икки хил бошқарув усули бўлган:

1. Оиласи ва дўстлари билан дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олиш учун давлатни талон-тарож қилиш ва оқибатда сингапурликларни қашшоқликда қолдириш.

2. Халқнинг хизматкори бўлиб, Сингапурни дунёнинг энг ривожланган ўн мамлакатига қўшинг.

Бош вазир бошқарувнинг иккинчи йўлини танлади ва глобал миқёсдаги энг муваффақиятли сиёсатчи ва гуллаб-яшнаган мамлакат раҳбари бўлди.

Энди, ўзингиз ўйлаб кўринг, Ли Куан Ю билан бизнинг Президентни тенглаштириш тўғри бўлдими?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан