Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форумида иштирок этди
30.10.2020 15:00,  
144

Президент Шавкат Мирзиёев кореялик ҳамкасби Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Мун Чже Иннинг ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Мўғулистон давлат раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жаҳондаги мушкул вазият ва глобал инқироз шароитида айнан шундай кўп томонлама мулоқот янги хатар ва таҳдидларга самарали қарши туриш учун имконият яратиб, мамлакатларимиз барқарорлиги, фаровонлиги ва изчил тараққиётини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти халқаро сиёсатнинг энг муҳим жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди.

Муҳим йўналишларда, шу жумладан, Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.

Бундан ташқари, замонавий лабораториялар яратиш ва чегаралардаги санитария назорати пунктларини модернизация қилиш, юқори малакали врачларни тайёрлаш, тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналарини ташкил этиш, минтақада эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва барвақт прогнозлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Корея Республикасини мамлакатимизга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири деб билишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон келгуси йилда Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган «Яшил» тараққиёт ва 2030 йилга қадар глобал мақсадлар учун шериклик халқаро саммитида фаол иштирок этиши маълум қилинди.

Мирзиёев ўз нутқида самарали минтақавий транспорт ёълларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхтатилиб ўтди. Транссибирь магистрали ва «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» йўлаги маршрутларини минтақамизда янги темир йўллар қуриш лойиҳалари билан боғлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан