Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент муддатидан олдин солиқ олаётган раҳбарларни танқид қилди
12.09.2019 12:08,  
47

Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда давлат бюджетига тушумларни таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумотларга кўра ўтган 8 ойда бюджет тушуми кўрсаткичлари прогнозга нисбатан юқори бўлган. 

Шу билан бирга Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кўп миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилмагани, қатор туман ва шаҳарлар раҳбарлари изланмай, йирик солиқ тўловчилар ҳисобига прогноз кўрсаткичларини бажаришда давом этаётгани танқид қилинди.

Шавкат Мирзиёев бюджет солиқ тўловларини прогноз асосида олдиндан бажариш қатъиян ман этилишини таъкидлади.   

Даромадларни оширишда фойдаланилмаган захираларни ишга солиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ бўйича тушумларни таъминлаш, яширин иш ўринларини легализация қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш топширилди.

Тадбиркорлар, экспертлар ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирокида ўтказилган муҳокамаларда билдирилган таклифларни инобатга олиб, Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. 

Видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарлар ва ҳокимларнинг ҳисобот ва таклифлари эшитилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан