Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди
17.06.2021 14:35,  
170

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.

Инновационлиги шундаки, бу жой илгари тош-шағал карьери бўлган. Ердан унумли фойдаланиш сиёсати натижасида у экинзорга айлантирилди. «Мега агро» масъулияти чекланган жамияти бу ерда Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этди.

Бу технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради.

Тадбиркор учун 16 гектар ер ажратилган. Шундан 6 гектарида очиқ ва ёпиқ иссиқхона ташкил этилган. Яна 2 гектарда Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Иссиқхоналарда «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Уларни юртимиз бозорларига етказиб бериш, шунингдек, йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонада 100 та иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, четдан сотиб олинаётган материалларни маҳаллийлаштириш, хусусан, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти вилоятда аграр соҳани инновацион ривожлантиришга акселератор бўлиши кераклиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан