Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент пенсия ва нафақаларни 10 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди
30.07.2020 19:20,  
1420

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзоланди.

Унга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм этиб белгиланди. Бунда ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.

  • - энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
  • - болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
  • - зарур иш стажи (7 йил)га эга бўлмаган 37,5 минг нафар кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм.

Пандемия даврида бу нима беради?

2,8 млн кексалар, 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахслар моддий қўллаб-қувватланади

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 2020 йил охиригача бюджетдан қўшимча 2,5 трлн. сўм йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан