Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди
31.01.2021 03:12,  
1618

Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Қирғизистон президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими раҳбари А.Н.С. пора олишда гумонланиб қўлга олинди, дейилади қўшни мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

Нашр қайд этишича, кўрсатилган шахс Нургази Анарқулов — исм-фамилиялари қисқартмаси тўлиқ мос келади.

Гумонланувчи давлат органларида коррупция билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҳибсга олинган, дейилади хабарда.

МХДҚга кўра, А.Н.С. ўз лавозимини суиистеъмол қилган ва шахсий моддий бойиш мақсадида, юқори давлат лавозимларидан бирига даъвогардан ишини ижобий ҳал этиб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган.

Ушбу факт бўйича Қирғиз Республикаси Жиноят кодекси 326-моддаси билан (пора талаб қилиш) судгача иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан