Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Сергелидаги замонавий мактаб билан танишди (фото)
29.05.2020 21:40,  
904

Яқинда Тошкент шаҳри Сергели туманининг 5А мавзесида 329-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни ушбу таълим маскани фаолияти билан танишди.

Бугунгача энг катта мактаблар 700 ўринли бўларди. 329-умумий ўрта таълим маскани 1680 ўқувчига мўлжалланган. Унга асос солишда 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.

Тўрт қаватли мактабда 48 та ўқув хонаси мавжуд. Шундан 20 таси фан кабинети, 14 таси бошланғич синф хонаси ва яна 14 таси хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган. Лаборатория ва тўгарак хоналари, электрон кутубхона, тиббиёт пункти, ошхона, фаоллар зали, спорт майдонларида замонавий шароитлар яратилган. 

Аҳамиятлиси, бу ерда болаларни ҳозирданоқ аниқ касбларга йўналтириш, ҳунарларга меҳр уйғотиш мақсадларида касбга йўналтириш хоналари ташкил этилган, улар керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, мато ва материаллар билан тўлдирилган. 

Таълим сифатини таъминлаш мақсадида мактабга директор танлов асосида, ўқитувчилар эса тест синовлари натижасида ишга қабул қилинган.

Президент мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслиги, ўқув дастурларини илғор хорижий билимлар асосида такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Болаларга сифатли таълим бериш, шу билан бирга, 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан