Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент: «Шунча бойлигимиз бўлиб, электр ва газ етишмовчилиги оддий ҳолга айланиб бўлган»​
21.01.2020 16:19,  
752

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутатлар иштирок этяпти.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қилмоқда.

“Мана, газ-нефть бўйича нечта раҳбар ўзгариб кетаётганини ўзингизлар кўряпсизлар. Нефть-газ бўйича биронта билимли, салоҳиятли одам йўқ, десак тўғри бўлади. Йўқ, кадрлар масаласи бўйича ҳеч ким шуғулланмаган.

Шунинг учун ер ости бойликларимиз, халқимиз биздан кутган натижаларни... шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади. Негаки, ёқилғи-энергетика соҳасисиз саноатни ривожлантириш мумкин эмас.

Мана, камида 4,5 млрд кВт/с электр энергияни импорт қиляпмиз. Бу йил жуда катта марра олдик — Ўзбекистон шароитида биринчи марта 73 млрд кВт/с электр энергияни таъминлаш бўйича. Бу жуда катта марра, бундай маррани бирон марта амалга ошира олмаганмиз”, — дейди давлат раҳбари.

Бундан олдин, президент Ўзбекистондаги энг муаммоли соҳани маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан