Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади
9.11.2019 15:48,  
334

Тошкентдаги муҳташам «Туркистон» санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокор ва ҳамширалар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этган маросимда давлат раҳбарининг Тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Юксак эҳтиром ва кўтаринки руҳ билан кутиб олинган табрикдан сўнг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг махсус Фармонига кўра бир гуруҳ соҳа вакилларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан давлат мукофотлари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соҳа ходимларини Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади. Тиббиёт тизимига 2017 йилда соҳага 7,1 триллион сўм йўналтирилган бўлса, 2019 йилда соҳага 12,1 триллион сўм йўналтирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситханова иштирок этди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан