Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент халқни иссиқлик ва электр билан тўлиқ таъминлашни буюрди
5.01.2021 20:18,  
838

"Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилда биринчи ишчи йиғилишини ўтказди.
Учрашувда президентга иситиш тизимлари фаолияти билан боғлиқ вазият тўғрисида хабар берилди. Бу ҳақида Туркманистан давлат ахборот агентлиги хабар берди", - дея маълум қилди Xabar.uz
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, айни пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида совуқ тушиши сабабли иситиш тизимларининг барқарор ишлаши йўлга қўйилган. Бердимуҳамедов, ўз навбатида, давлат хизматчиларига турар-жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчаларида тегишли тизимларнинг операсион ҳолатини текширишни буюрди.
Аҳоли пунктларини электр энергияси билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Гурбангули ушбу йўналишда бир қатор кўрсатмалар берди. Шунингдек, аҳолини ичимлик суви ва газ билан таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Маълумот учун, 2020 йил 29 декабрда Туркманистонда бир неча соат давомида электр узилишлари юз берди. Шундан сўнг Бердимуҳаммедов бирданига учта мансабдорга – Бош вазир ўринбосари Шамухаммет Дурдилиевга, Энергетика вазирлиги раҳбари Чаримират Пурчековга ва унинг ўринбосари Ботир Худайбердиевга қаттиқ танбеҳ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан