Айни дамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми ўтказилмоқда.
Унда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Пленумда «Адолат» СДП 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимовни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари сурганди.