Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти прокуратурасига эслатмалар кор қилмайдими?
8.10.2020 10:58,  
2248

Сал аввал Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов томонидан ОАВ орқали қилинган чиқиш танқидга учраган эди. Сабаби Бахтиёр Иброҳимов ўз чиқишида Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олингани шов-шув бўлаётган бир пайтда, ҳали айби исботланмаган Г. Йўлдошева айбдорлиги ҳақидаги қатъий фикрларини илгари сурган эди.

Хусусан, ҳолатга муносабат билдириб, Xabar.uz нашри орқали чиқиш қилган таниқли адвокат Усмонхон Салоҳиддинов

«...Прокурор жаноблари мазкур интервьюсида амалдаги жиноят-процессуал қонунчилик талабларига зид равишда, ҳали тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича тергов маълумотларини ошкор қилиши ўз-ўзидан савол туғдиради: Жиноят иши дастлабки босқичда эканини тан олган прокурор айблов судда нафақат тасдиқланиши, балки далиллар рад этилиши ҳам мумкинлигини билмайдими ёки била туриб, қонунга зид тарзда бўлса-да жамоат фикрини шакллантиришни, шу орқали судга таъсир ўтказишни мақсад қилганми?», деган эди. 

“Шу баҳонада айбсизлик презумпцияси мавжудлиги ҳақида эслатилди, энди бу норманиҳамма эътиборга олади” деган ишонч жамоатчиликда пайдо бўлган бўлса ажабмас. Бироқ... 

Танқидлар ҳали совимасдан туриб куни кеча (06.10.2020) Тошкент вилояти прокуратураси мурожаат билан чиқиб, айни ўша – Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов йўл қўйган хатони такрорлади – суд қилинмасдан туриб айбланувчини “айбдор” қилди-қўйди. Прокуратуранинг мурожаатини тинглайдиган бўлсак, унда айбланувчига нисбатан оғир жиноятлар нисбат берилиб, “йўл қўйган”, “сохта маълумот киритган”, “талон-торож қилган”, “терговга келмаган”, “тўсқинлик қилган” каби қатъийликни билдирувчи сўзлар келади. Баёнот матни гўё прокуратуранинг мурожаати эмас, балки суднинг қарори... 

Начора, жамоатчилик, мутахассислар томонидан қилинган эслатмалар Тошкент вилояти прокуратурасига кор қилмаган экан, яна бир бор қонунчиликдан ҳавола келтирамиз: 

«Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади» (Жиноят процессуал кодекси, 23-модда. Айбсизлик презумпцияси)

Яна бир жиҳат. Айбланувчи шифокор кўп болали она эканлиги Бош прокуратура ходимларига аввалдан маълум эди – қамоққа олинишидан бир ой ўтиб билиниб қолгани йўқ. Қолаверса сенат раиси ва унинг ўринбосарлари ҳам бу жиҳатга урғу беришганди. Бунга қарамасдан қамоқда сақлаш чорасини ўзгартириш фақат 6 октябрда амалга ошди.

Муҳаммад Шакур, блогер

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан