Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура Яккабоғдаги аянчли қотиллик бўйича баёнот берди
21.12.2021 15:37,  
871

Ижтимоий тармоқларда «Даҳшат, аёл ваҳшийларча ўлдирилди» сарлавҳали хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, «Уйғур» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриши натижасида олган тан жароҳатлари оқибатда Г.Х. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан