Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пропискасиз шахслар тезроқ уйини номига ўтказиб олмаса, 15% қўшимча солиқ тўлайдими?
29.05.2020 13:34,  
1060

Аввалроқ "Прописка яқинда яна ёпиларкан" деган миш-мишларга Адлия вазирлиги ойдинлик киритгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев одамлар орасида тарқалган яна бир миш-миш ҳақида тушунтириш берди. Айтилишича, 1 июлгача пропискасиз фуқаролар ўз уйларини номларига ўтказиб олишмаса, 15% қўшимча солиқ тўлашармиш. Бу ҳақда ТВда роликлар ҳам бериляпти, дейишмоқда.

Бу миш-миш ҳам нотўғри. Аммо шунга яқин бошқа гап бор, одамлар шунинг учун адашмоқда.

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган. 1 июлдан бошлаб “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ҳам ҚҚС тўлашни бошлайди ва уй нархлари 15%га ошади.

Аммо бу ерда гап фақат 2017-2019 йилларда ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДА қурилган уйлар ҳақида кетмоқда. Яъни кам таъминланганлар учун, ёшлар учун, турли соҳа вакиллари учун (ўқитувчилар, адиблар, олимлар ва ҳ.к.), шунингдек қишлоқ жойларида ДАВЛАТ томонидан қурилган ЯНГИ уйлар назарда тутилган.

Иккиламчи бозордаги уйлар ёки хусусий компаниялар томонидан қурилган уйларга 15% нарх ошишининг сира алоқаси йўқ.

Аввал айтилганидек, 2017-2019 йиллардаги давлат дастури асосида қурилган уйларнинг эгалари 1 июлга қадар тезроқ уйларни ўз номларига ўтказиб олишлари керак. Йўқса, яна қўшимча тўлов қилишга тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан