Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ПСЖ» клуби ҳужумчиси февралда янги жамоа билан шартнома имзолайди
27.10.2021 14:55,  
199

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе февраль ойида Испаниянинг «Реал» жамоаси билан дастлабки шартномани имзолаши мумкин. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қироллик клуби вакиллари франциялик футболчининг агентига шартнома шартларини жўнатган.

Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «ПСЖ»га ўтганди. Парижликлар таркибида у уч карра Франция чемпиони (2017/18, 2018/19, 2019/20), икки карра Лига кубоги (2017/18, 2019/20), икки бор Суперкубок (2019, 2020), шунингдек, уч марта Франция кубоги (2017/18, 2019/20, 2020/21) соҳиби бўлган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Мбаппенинг айни пайтдаги трансфер баҳоси 160 миллион еврони ташкил этади. Айни дамда у дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан