Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда виртуал касса тизими қўлланади
25.11.2019 16:37,  
287

23 ноябр куни “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январига қадар барча тадбиркорлик субектлари онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга тўлиқ ўтади. Ушбу муддатгача бундай турдаги кассадан фойдаланиш ихтиёрий, муддат тугагач эса мажбурийдир.

Виртуал касса ўзи нима?

Виртуал касса савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ва банк пластик карталари (нақдсиз кўринишда) орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси саналади.

Виртуал касса орқали юборилган маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ДУК томонидан тасарруф этилади.
Шунингдек,

  • виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади;
  • жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cашбаcк) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди;
  • жисмоний шахсларнинг уй хўжалиги шароитида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан, шунингдек, ҳайвонларни тирик ёки уларни сўйиб сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинишида, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.

Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассада чиқарилган харид чекида қуйидаги реквизитлар бўлиши керак: товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, ҚҚС миқдори (агар ҚҚС тўловчиси бўлса) ҳамда QR-код ва фискал белги. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Шунингдек, пластик карталар орқали (нақдсиз кўринишда) тўловлар амалга оширилганда ҳам виртуал касса чеклари харидорларга берилиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан