Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин КХШТ мамлакатларини Пашинянни қўллаб-қувватлашга чақирди
2.12.2020 18:59,  
571

9 ноябрда Россия, Арманистон ва Озарбойжон етакчилари Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзолаганди.

Бош вазир Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича оғриқли, аммо зарур қарорларни қабул қилишга мажбур бўлди, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Арманистон раҳбарияти, ҳукумат раиси ўта мураккаб, аммо Арманистон халқи учун зарур қарорларни қабул қилишга мажбур бўлди. Бу қарорлар албатта оғриқли, аммо яна бир марта таъкидлайман, зарур эди ва бош вазирдан улкан шахсий жасорат талаб қиларди", - деди Путин КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида.

"Тинч ҳаётни йўлга қўйиш, қабул қилинган барча қарорларнинг бажарилиши ва оғир вазиятда қолган одамларга ёрдам бериш учун бош вазир ва унинг жамоасини қўллаб-қувватлаш бизнинг вазифамиз ҳисобланади", - деб қўшиб қўйди Путин.

27 сентябрда Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашиб, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланганди. 9 ноябрда Россия, Арманистон ва Озарбойжон етакчилари Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Арманистон ва Озарбойжон ҳарбий бўлинмалари эгаллаб турган жойларида қолди, минтақага россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) 1992 йилда асос солинган бўлиб, Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон унинг аъзолари ҳисобланади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан