Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин «махфий сарой» ҳақидаги видеога муносабат билдирди
25.01.2021 19:25,  
1640

Россия президенти Владимир Путин блогер Aлексей Навалнийнинг Россия раҳбарига тегишлилиги айтилган Геленджик яқинидаги сарой ҳақида олинган филмига изоҳ берди. Путиннинг айтишича, қаср унга ёки унинг яқин қариндошларига тегишли эмас. 

«У ерда менинг мулким деб кўрсатилган нарсалар, на мен, на менинг яқин қариндошларим тегишли ва ҳеч қачон тегишли бўлмайди ҳам»,- дея таъкидлади Путин. 

Умуман олганда, РФ президенти ўз танқидчиси Навалнийнинг «суриштирув»ини «монтаж ва тўқима» деб баҳолаган.

«Улар фақат маълумот тўплаганлар ва барча шу материаллар билан фуқароларимизнинг миясини ювишга қарор қилганлар», деган Путин.

Президент бассейн тасвирланган коллажга эътибор қаратиб, «улар менинг сузиб турган суратимни жойлаштирдилар, мен баъзида сузиб туришни яхши кўраман. Аммо ҳеч қачон ҳовузда сузмаганман. Ҳовузнинг нима эканини ҳам билмайман ҳатто. Aммо мен сузганман. Қачон ва қаерда? Енисейда. 2016 йилда», - деб таъкидлаган Путин. 

Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, у вақт йўқлиги сабабли филмни тўлиқ кўрмаган, фақат ёрдамчилари томонидан тақдим этилган видеодан айрим жойларини кўрган холос.

Навалний ўз филмида эслатиб ўтган шахслар ҳақида гапирганда, Путин уларнинг орасида дўстлари ҳам борлигини ва ҳатто ўзи танимайдиган дўстлари ҳам борлигини таъкидлаган. Aммо президент бизнесга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этган: президент бизнес билан шуғулланишини инкор қилган. 

Aввалроқ, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбарининг Геленджик яқинида қасри йўқлигини айтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан