Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путинга жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига бориш тақиқланди
18.12.2020 09:46,  
1228

Спорт арбитраж суди (CAS) Россия Президенти Владимир Путинга Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинган.

Давлат раҳбаридан ташқари, тақиқ Россия Ҳукумат аъзолари ҳамда Давлат Думаси депутатларига ҳам тааллуқли. Бундан ташқари, давлат идораларининг раҳбарлари ва ўринбосарлари, Президент Администрацияси мансабдорлари ва Тергов қўмитаси ходимлари ҳам мусобақаларга киритилмайди.

Бироқ тақиқда истисно ҳам бор. Агар тақиққа учраган шахсни мусобақага мезбонлик қилаётган мамлакат Президенти ёки Бош вазири шахсан таклиф қилса, шунингдек, бу шахс Халқаро олимпия қўмитаси ёки Халқаро паралимпия қўмитаси аъзоси бўлса, мусобақаларга ташриф буюриши мумкин.

Маълумот учун, CAS россиялик спортчиларга икки йил давомида халқаро мусобақаларда мамлакат байроғи остида чиқиш ва Россияда йирик турнирлар ўтказишни ҳам тақиқлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан