Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путиннинг таржимонлари президентнинг кутилмаган иборалари ҳақида гапиришди
17.02.2020 11:34,  
1021

16 февраль якшанба куни "Россия" телеканалидаги "Москва. Кремль. Путин" дастурида, Россия Президенти Владимир Путин томонидан ишлатиладиган сўз ўйинлари ва таржима қилиб бўлмайдиган ибораларнинг таржима қилишда, таржимонларга ҳақиқий профессионал вазифа бўлиб қолмоқда, деб айтиб ўтилди. 

Суҳбатда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг лингвистик таъминоти бўлимининг маслаҳатчиси Aлексей Содиқов уни довдиратган иборанинг мисолини келтирди.

"У (Путин.-Таҳр): "Биз оёқларимизни қийшиқ қилиб ҳайрон бўлиб турмаймиз" (Мы не будем стоять враскоряку) деди. 

Мен ўшанда энди иш бошлаган таржимон эдим. Репортажни кейин телевизордан кўриб ўйладим: "Худога шукур, мен уни таржима қилишим шарт бўлмаган экан. 10 йил олдин, бу кабилар менга жуда мураккаб бўларди, ҳозир ҳам осон бўлмаяпти", деди у.

Тилшуноснинг таъкидлашича, президент баъзида шундай ибораларни ишлатадики, тилшунослар довдираб гапира олмайди. Бунга мисол сифатида 2017 йилдаги Санкт-Петербург иқтисодий форумини келтириш мумкин. Путин йиғилганларни ҳазил билан кутиб олиб, уларга "Эркин!" (Вольно!) деган.

Бу мутлақо кутилмаган лаҳзадир. Ҳеч ким буни кутмаган эди. Ярим сония ичида менда тўғри вариант пайдо бўлди. Кейин мен луғат билан текшириб солиштирдим. Бу шунчаки таржимоннинг тахмини эди. Чунки мен бу атамани ўшанда эслай олмагандим, деди Содиқов.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги учинчи котибининг сўзларига кўра, таржимонлар ҳамжамияти Путининг "Донбасс аравани бўш олиб қочмайди" (Донбасс порожняк не гонит!) иборасини, "Донбасс сафсатани гапирмайди" иборасига таржима қилишганини эсга олди.

2019 йил апрель ойида Россия раҳбари Путин Швеция Бош вазири Стефан Лёвен билан учрашув чоғида, мамлакат иқтисодиётига бизнинг швед дўстларимиз томонидан тахминан 5 миллиард атрофида сармоялар киритилганлигини таъкидлади. Таржимон эса "дўстлар" сўзини "шериклар" билан алмаштирди.

"Мен дўстлар десам бу бандит эса оддий шериклар деб таржима қилди", - деб ҳазиллашганди Путин.

Президентнинг танбеҳидан сўнг, таржимон "дўстлар" сўзи билан иборани такрорлади. Шу ўринда Путин ҳозирда 500 дан ортиқ швед компаниялари Россияда ишламоқда ва Москва уларни "дўстлар каби" кўраётганини қўшимча қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан