Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамалдаги инсоният
29.03.2020 09:48,  
798

Аллоҳнинг кўзлар илғай олмайдиган Лашкари Ер юзини забт этди. Нажот - Аллоҳга таслим бўлишдир. Истиғфор байроғини кўтармоқ лозим - қалбда тавба қалъасини бунёд этиб, унинг минораларига "Астағфируллоҳ" яловини қадамоқ шарт.

Ўлим мўмин учун охират диёрига очилган эшикдир. Иймон соҳибининг бир қўли доимо шу эшикнинг ҳалқасини тутган, шунинг учун у ҳамиша Роббисига юзлашмоқ тадоригида. 

Аллоҳнинг нигоҳлардан яширин Қўшини мўмин  наздида ҳам нусрат ва нажот, ҳам буюк Қаҳр ва "Огоҳ бўл!" ҳайқириғидир. Шу туфайлидан ҳам Иймон Эгаси қалбдаги қўрқинчи ва умидини дўст билгай.

Риё, ужб, сумаъ ва кибр хирмонини ёқиб кул эт. Бу кулни надомат ашки ила аралаштир ва у билан нафсни покла.

Одамларнинг мақтови, ҳайрат ва олқишларини тарк эт. Роббинг ила танҳо қол. Аллоҳнинг қудрати, раҳмати ва ҳикмати қаршисида тафаккурга ғарқ бўл, топганинг - таҳайюр машъалини жойнамозинг ёритгичи қил. 

Шояд, тош каби қотган қалбинг мумдек эриса, мазлумларнинг ҳовучда тутган жонлари фарёдини бир бора тинглай олсанг!.. 

Марҳаматинг қуёши порлаб, ҳимматинг тунини тонгга эврилтирсайдинг!..

Дунё ва одамларга занжирланган қалбинг улардан узилиб, Роббингга боғлансаю, ғафлат пардалари кўтарилиб, ҳақиқат оламини идрок айласанг!..

Аллоҳим, биз ўзимизга зулм этдик, Сен бизга раҳм эт, бизни рушди ҳидоятингга йўлла!..

Амийн! 

2020 йил, 28 март

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан