Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамашида одамларнинг қўй-қўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон ўлдирилди
16.05.2021 10:27,  
783

Кеча, 14 май куни Қамаши тумани «Бобуртепа» маҳалласи Пасттол қишлоғида номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайвон қишлоқдаги қўй-қўзиларни кўп маротаба бўғизлаб кетган. Аҳоли эса бунинг сабабини билмаган.

Манба ушбу хабар юзасидан «Бобуртепа» маҳалласи раиси Нажим Норбоевдан қўшимча маълумот олди. Раис номаълум махлуқни «Чупакабра» деб тахмин қилди.

«Қишлоқда 10 талар қўзини еди биринчи. Бизлар кучук еганми деб, ушлай олмай юргандик. Фуқароларимиздан бирининг ҳовлисига кирганда, ушлаб кеча ҳайвонни ўлдиришибди», – дейди раис.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойининг сўнгги кунларида Касби туманида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвон одамлар томонидан ўлдирилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан