Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қамчиқ" давонида юк автомобили ағдарилиб кетди
3.04.2022 18:48,  
126

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Қамчиқ" давонида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот  берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 3 апрель куни соат 13:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.К. тиркама уланган "Mercedes-benz" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда, хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан