Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ довонида 3 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди
26.05.2020 12:27,  
251

Жорий йилнинг 25 май куни “Қамчиқ” махсус ёнғин қидирув-қутқарув бошқармасига “Тошкент-Ўш” автомобил йўлида ҳаракатланган “HOWO” русумли юк машинаси йўл четида тўхтаб турган “Дамас”нинг орқа қисмидан келиб, тўқнашув содир этганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, тўқнашув туфайли “Дамас” автомашинаси ўзидан олдинда тўхтаб турган “МАН” русумли юк машинасига урилган.

Фото: ФВВ

Оқибатда “Дамас” автомашинасининг ҳайдовчиси Ю.Н ҳамда ушбу автоуловдаги яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

ЙТҲда жабрланган фуқароларни ўз вақтида қутқариб қолиш учун бошқарма тезкор навбатчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва қутқарувчилар томонидан уларга биринчи ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатилиб, Поп туман марказий шифохонасига етказилди. Ходимларининг кескин вазиятда қабул қилган тўғри ва тезкор чоралари натижасида юзага келиши мумкин бўлган яна бир фожианинг олди олинди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан