Бу ҳудудда кўринувчанлик 50 метргача чекланиши кутилмоқда.
Қамчиқ довонида 6–7 февраль кунлари кучли қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, шу кунлари Тошкент–Ўш А-373 йўналишидаги автомобиль йўлининг тоғли Қамчиқ довонидан кесиб ўтган қисмида ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, кўринувчанлик 50 метргача чекланиши мумкин.