Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши шаҳрида ҳам карантин чeкловлари босқичма-босқич юмшатилади
3.08.2020 19:30,  
143

3 августдан бошлаб автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида — соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 21:00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга рухсат берилди. Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилди.

Бундан ташқари Қарши шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан шаҳарда 3 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.

4 августдан бошлаб сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) фаолиятларини давом эттиришларига рухсат этилади; 
 
шунингдек, эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари юмшатилиб борилади ҳамда буюм бозорлари, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан