Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши шаҳрида халқ таълим бўлим вакили ўз жонига қасд қилди
26.12.2020 20:49,  
807

Бугун Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимида фаолият кўрсатган 33 ёшли бош мутахассис Р.Ф. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Насафневс” манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, марҳум Қарши тумани Лаганди қишлоғида истиқомат қилган. Қарши шаҳридан ҳали қурилиши тўлиқ якунланмаган кўп қаватли уйлардан сотиб олган ва шу ерда ўзини осиб, жонига қасд қилган.

“Насафневс” воқеа бўйича қўшимча маълумот олиш учун Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Наргиза Самадова билан боғланди.

Н.Самадованинг айтишича, марҳум икки кун ишга келаолмаслигини, бунга отасининг соғлигида муаммо борлигини сабаб қилиб кўрсатган ва жавоб олган.

Қўшимча қилинишича, вафот этган 33 ёшли халқ таълими ходимининг 2 нафар фарзанди бор. Бўлим масъуллари охирги вақтларда унинг руҳиятида жиддий ўзгаришларни сезишмаган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан