Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди
19.12.2020 12:13,  
275

Бугун 19 декабр куни соат 06:50 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ис газидан заҳарланган 13 нафар ўсмир келтирилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.

Хабарда маълум қилинишича, ўсмирларнинг ҳаммаси ўғил бола. Уларнинг энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Заҳарланганларнинг 3 нафари оғир, 5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган, қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган. Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан