Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди
1.05.2020 11:58,  
231

Қашқадарё вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланмоқда.
Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. 

Соғайган бемор (эркак) 36 ёшда бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, ушбу инфекцияни юқтириб олган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

Қувонарли жиҳати, эндиликда вилоятда барча беморлар буткул соғайиб, Жиззах вилоятидан кейин коронавирусдан ҳоли иккинчи ҳудудга айланмоқда. 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони  1134 нафарга етди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан