Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда 12 нафар "жиҳодчи" қўлга тушди
1.11.2021 09:14,  
1745

ДХХ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда "жиҳодчилар" — диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ўзаро йиғинлар вақтида улар "жиҳодчилар" оқими ғоялари йўғрилган диний мазмундаги аудио-видео материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Гуруҳнинг 1969–1995 йиллар оралиғида туғилган 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар борлиги аниқланган. 

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда, хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар мавжуд бўлган уяли алоқа воситалари ва флешкарталар, шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан