Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда 8 синф ўқувчиси фарзандли бўлди (+видео)
25.03.2021 18:41,  
8025

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Чим маҳалласида жойлашган мактаб ўқувчиси C.C. 2019 йил 8-синфда таҳсил олаётган пайтда ўзининг тенгдоши Н.А билан жинсий алоқа қилиб, ҳомиладор бўлиб қолганини айтмоқда. Орадан вақт ўтиб 2020 йил март ойида қиздан қиз фарзанд дунёга келди. Айни пайтда C.C. бир ёшга тўлган қизалоқни тарбияламоқда.

Воқеа ҳақида «Nasafnews»га маълумот берган қиз ва онасининг айтишича, туғилган боланинг отаси бегона эмас. Яъни қизнинг тенгдоши йигит Н.А. уларга яқин қариндош. (видео)

«2019 йил май ойида кўричак бўлдим. Ўша пайтлари бирга ўқийдиган тенгдошим Н. А. уйга овқат олиб келди. Кейин дарс қиламиз деб айтди. Кейин китоб олгани шкафни ёнига боргандим, оғзимни қоплаб, қўлимни қайтарди. Мени мажбурлаб, зўравонлик қилди. «Мен сени оламан, ҳеч кимга айтма, бўлмаса ўлдириб кетаман» деган таҳдид билан уйига кетди. Эртаси куни яна югуриб чопиб кириб келди. Мен қўрққанимдан деразадан қочмоқчи бўлгандим, мени оғзимни қопладида қўлимни қайтарди. Яна зўравонлик қилиб, мажбурлади. Ҳушимдан кетиб қолувдим, уйғонсам қўлимни ўқалаб ўтирган экан. Кейин яна «мен сени оламан, ҳеч кимга айтма, агар айтсанг ўлдириб кетаман, ҳеч ким билмайди, ўлигингни тополмайди» деди. Таҳдид қилиб қўрқитиб кетди»,- дейди қиз.

Қизнинг онаси З. Бозорова бу воқеалар содир бўлганида  ўз уйида бўлмаганини айтди.

«Биз 2019 йил апрель ойида турмуш ўртоғим билан даладан ер олиб, помидор эккандик. Помидор чопиғига қўшнилар ва қизларни олиб кетганмиз. Ён қўшним, аммамнинг ўғли биз йўқлигимиздан фойдаланиб, қизимнинг номусига теккан. Қизимга «бўлган воқеани айтсанг, ўлдираман» дер экан. Сочларини юлиб, йигит ураркан. Бўлган воқеадан қўрқиб, бизга айтмаган. Мен уни ҳомиладорлигини ҳомила 7 ойлик бўлганда билдим. Қамаши тумани Ички ишларига мурожаат этдик. Болани соғлиги учун жавоб берасизлар деб биз 2 ой даволатдик. Бола карантин вақтида туғилди. Ҳозирги кунда мен ички ишларга ва қатор ташкилотларга мурожаат қилиб чиқдим. Лекин болалар вояга етмаган деб биттаям чора кўрилмаган. 2020 йил 7 январь куни Тошкент шаҳрига бориб порталга ёзма равишда мурожаат ташладим. Ундан ташқари Ички ишлар вазирлигига, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига, Танзила Норбоевагача мурожаат қилдим. Хатнинг жавоби фақат Қамаши туман ички ишлари бўлимига келган. Ички ишларнинг эса менга ёзган жавоби бир хил келяпти»,- дейди қизнинг онаси З. Бозорова.

З.Бохзорова мурожаатлардан натижа бўлмагандан сўнг, оталикни аниқлаш бўйича ДНК экспертизаси ўтказилган.

«ДНК да ҳаммаси аниқ бўлди. 99 фоиз бола аммамнинг ўғлидан эканинини билдик. Лекин аммам ҳаммасидан бўйин товлаб, «сен ДНКни таниш-билиш қилиб ўтказдинг»- деб мен билан жанжал қилди»,- дейди у.

Биз ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва унинг ўринбосарларидан ҳам видео интервью олдик.
Шунингдек, юқоридаги ишни кўрган Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси А.Носиров билан боғланганимизда вояга етмаган бола Н.А. жиноят содир қилган вақтида жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли айблилик масаласи ҳал қилмасдан туриб жиноят иши тугатилганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан