Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб қўйди
18.12.2021 08:50,  
450

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида эр-хотиннинг жанжали қотиллик билан якунланди. Ўзаро можаро вақтида аёл эрини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Косон тумани “Қорабайир” МФЙда яшовчи Э.Ж. 5 декабрь куни соат 18:00 ларда маст ҳолатда турмуш ўртоғи М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, томоқ соҳасидан бўғган. Чорасиз қолган аёл эрини қўлидан чиқишга ҳар қанча ҳаракат қилмасин, кучи етмаганлиги сабабли охирги чора сифатида ёнида супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, турмуш ўртоғининг чап қўлтиқ ости соҳасига бир марта санчиб олган.

Оқибатда М.Х. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан