Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда бемордан беш минг сўм талаб қилган шифокор ишдан ҳайдалди
2.07.2021 11:38,  
303

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун 5000 сўм талаб қилишганлиги, бўлимда санитария талабларига риоя тўлиқ риоя этилмаётганлиги бўйича видеомурожаат тарқалди. 

Қашқадарё вилояти ССБнинг тушунтириш беришича, мазкур ҳолат туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда муҳокома қилинган.

Аниқланишича, 2021 йил 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. томонидан беморга касаллик тарихи очиш учун 5000 сўм пул сўралгани қайд этилган. Туман юқумли касаллликлар шифохонасининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан Ғ. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Туман юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди, дейилади хабар якунида

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан