Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда эркак ҳамқишлоғини жағига пичоқ санчиб ўлдирди
30.12.2021 10:19,  
195

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 18 декабрь куни соат 21:45 ларда Косон тумани "Қуйи Оброн" маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Й.А. ҳамқишлоғи Т.Э. билан қишлоқдаги чойхонага келган.

Улар овқатланиш жараёнида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бир-бирини ҳақоратлаб, жанжаллашиб қолади.

Натижада, сархуш йигитлар куч синашиш мақсадида ташқарига чиқади. Шу пайт Й.А. ташқаридаги шашлик қўра ёнидаги стол устида турган пичоқни олиб, Т.Э.нинг пастки жағига тиқиб олади. Натижада, Т.Э. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан Й.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан