Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди
17.10.2021 22:05,  
108

Ижтимоий тармоқларда Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган хабарлар тарқалди.

Ҳолатга меҳнат вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилингани тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Қарши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 45-мактабда ўқувчиларнинг мажбурий ишлатилгани ҳолати Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида Қарши туманида жойлашган 45-мактаб ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳолатлари аниқланган.

Mазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан