Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда миришкорликлар биринчи бўлиб ғалла ўрим-йиғимини бошлади
3.06.2021 12:45,  
63

Миришкорликлар жорий мавсумда ҳам айни пайтда пишиб-етилган дон маҳсулотларини нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида Қашқадарёда биринчилардан бўлиб, йиғим-ўрим ишларини бошладилар. Бу ҳақда Миришкор туман ҳокимлиги Aхборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мавсум олдидан Миришкор туманида ғалла етиштирилаётган ҳудуд тупроқ-иқлим шароити, минерал озиқлантириш даражаси ва уни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, навларнинг тўғри танланиши, буғдой ҳосилдорлигини гектаридан бир неча центнерга ошириш, экиш жараёни билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши юзасидан семинарлар ўтказилиб, тайёргарлик кўрилган эди.  

Жорий мавсумда тумандаги 1096 та фермер хўжаликлари жами 24,0 минг гектар ер майдонига ғалла экишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан