Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун ўқитувчини калтаклаганларга жиноят иши қўзғатилди
14.04.2021 09:33,  
163

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида инглиз тили ўқитувчисини калтаклаган уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтаклангани юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 13 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов бўлимининг аниқлаштиришича, «Умакай» МФЙ, Умакай қишлоғида яшовчи фуқаролар — О.Ж, О.Н ва Х.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2021 йил 6 апрель куни соат 12:30 да Чироқчи туманидаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида укаси, шу мактабнинг 6-А синф ўқувчиси М.О.га икки баҳо қўйган ўқитувчини калтаклаган. Ҳозирги кунда фуқароларнинг қилмиши юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг қўшимча қилишича, Қарши туманидан Чироқчининг Умакай қишлоғига қатнаб ишловчи ўқитувчи билан боғлиқ воқеадан хабар топган Зоир Мирзаев ҳолатга муносабат билдирган.

«Вилоят раҳбари бўлган воқеалардан хабар топгач, ‘Бу жудаям ахлоқсизлик, мен буни ёмон баҳолайман’, деди ва узоқ ҳудудга қатнаб ўқувчиларга билим бериб келаётган Шоҳнур Оққўзиевга 10 миллион сўм йўл пули берилиши лозимлигини таъкидлади», — деди Аҳрор Содиқов.

Зоир Мирзаевнинг матбуот котибига кўра, ўқитувчига тўлаб берилиши лозим бўлган 10 миллион сўм пул «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан ҳисобидан тўлаб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан