Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда қоида бузган ЙПХ инспектори жаримага тортилди (видео)
12.01.2020 13:43,  
1385

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими оломон қуршовида қолиб кетгани акс этган видеоёзув тарқалганди. Видеохабарларда воқеа Қашқадарёнинг Чироқчи туманида бўлгани, ЙПХ ходими маст экани, одамлар унинг жазоланишини талаб қилаётгани билдирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан «Дарё» нашрига тақдим этилган ахборотда таъкидланишича, воқеа 11 январь куни тушдан сўнг, Чироқчи туманидаги «Микрокредитбанк» биноси олдида юз берган.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори катта сержант Насибали Ярматов «Микрокредитбанк» биноси рўпарасида ўрнатилган 3.27 («Тўхташ тақиқланган») йўл белгисига амал қилмай тўхтаб турган Labo ҳайдовчиси Ш.Н.га нисбатан маъмурий баённома тузиб (ҳайдовчининг олдида ҳужжатлари бўлмаган), машинани жарима майдончасига жойлаштиришга қарор қилган.

Катта сержант Ярматов қоидабузар ҳайдовчининг Labo’сини жарима майдончасига олиб кетиш олдидан ўзининг 878 рақамли Spark’ини, мажбурий тўхташ чироқларини ёқиб, «Микрокредитбанк» рўпарасидаги 3.27 йўл белгисининг таъсир доирасида қолдириб кетган. У жарима майдончасидан қайтиб келгач, Labo’нинг эгаси ЙПХ инспекторидан ўзига ўзи маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилган.

«Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи капитан Ф.Янгибоев томонидан катта сержант Насибали Ярматовга Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун UZ-19-серияли 70-263256-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.

Вилоят ИИБ ахборотида воқеа юз берган вақтда катта сержант Ярматовнинг маст бўлган-бўлмаганлигига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан