Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда “Қотиллик” жиноятини содир этиб қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди
24.11.2021 17:23,  
250

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун”, “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, кеча 23-ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

1993-йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми “в,д,ж,н,о,п” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020-йилнинг сентябр ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. 

Ҳозирда қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан