Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда қовун экспорт қилиш бошланди
4.06.2020 11:20,  
203

Айни кунларда Қашқадарёда хуштаъм қовун маҳсулотлари аллақачон пишиб етилиб, чет давлатларига экспорт учун юкланиб жўнатилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.

Куни-кеча Миришкор туманида жойлашган “Умарқулов Абдуҳолиқжон” фермер хўжалиги томонидан экологик тоза, мазаси тилни ёрар қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинди. 15 гектар майдонга ҳосил эккан ушбу фермер хўжалиги томонидан бугунга қадар оғирлиги 17 тонна 885 килограмм бўлган, қиймати қарийб 18 минг АҚШ долларилик қовунлар экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида, чет давлатига йўл олган маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан