Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда “шартли душман” яксон этилди (фото)
24.02.2020 14:21,  
1107

Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли «Нуристон» полигонида Нуристон гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Соф.узга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.

Режага мувофиқ, жанговар гуруҳ тезкор ҳаракатланиб, белгиланган нуқтага етиб келиши билан биринчи синовни қарши олди. Шартли душман ўрнашиб олган ҳудудга элтувчи йўлда оммавий қирғин қуроллари қўлланилган. Маҳорат қанчалик юқори, жанговар руҳ қанчалик баланд бўлмасин, бундай пайтларда тактика қўлланилмас экан, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.

Шу боис шахсий таркиб снайперлар гуруҳининг кузатуви ва ҳимояси остида зудлик билан шахсий ҳимоя воситаларини кийди. Бу юрт ўғлонларининг заҳарланган ҳудуддан шартли душман ўрнашиб олган нуқтага қадар етиб бориши ва уни тор-мор келтириши йўлидаги илк қадам бўлди.

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар жанговар иккилик тактик гуруҳларига бўлинган ҳолда ҳаракатни давом эттирди. Уларни шартли душман билан юзма-юз бўлиши олдидан иккинчи синов тўсиғи – чаққонлик ва эпчилликни талаб этадиган симли йўлак кутиб турарди. Тактик гуруҳлар ўзаро ички навбатчи кузатуви асосида бу тўсиқдан ҳам муваффақиятли ўтиб олди. Ҳарбий хизматчилар шу тариқа тактик тайёргарликнинг бир нечта меъёрларини ҳам аъло даражада бажаришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан