Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ушланди
2.06.2020 09:31,  
387

Қарши шаҳрида сохта ДХХ ходими - фуқаро Фурқат Очилов Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспекторидан 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аниқланишича, Ф.Очилов профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, ўзини ДХХ ходими дея таништиради ва унга нисбатан Нишон туманидаги деҳқон бозори ҳамда туман хокимлиги олдидаги 2 та ҳолат бўйича видеоёзув борлигини айтиб, алдайди. Агарда 200 АҚШ доллари берса гўёки профилактика инспекторининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган ушбу видеоёзувлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришини билдиради.

Тезкор тадбирда Китоб туманида туғилган Ф.Очиловнинг ёнидан ДХХ Чегара қўшинларининг сохта гувоҳномаси ва бир нечта фуқароларнинг паспорт нусхалари ҳамда фотосуратлари топилди. Шунингдек, у вақтинчалик яшаб келган Нишон тумани «Улуғбек» МФЙдаги уйдан лейтенант унвонидаги ДХХнинг ҳарбий кийими ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур фуқаро муқаддам фирибгарликда айбланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан